янгидан байъат бериш учун битим тузилган бўлади. Мабодо мусулмонлар иккаласидан бошқаси номига халифалик битимини тузишса, бунда ҳам битим тузилган бўлади. Демак иш халифалик учун ўзаро мусобақалашадиган шахсларга эмас, балки ҳамма мусулмонлар ихтиёрига ҳавола қилинади. Агар икки халифага байъат берилган пайтда бошқарув ва халифалик ишлари борасида нуфузи бор кишилар бўлмиш аҳли ҳал ва ақднинг кўпчилиги биттасига тарафдор бўлиб, унга байъат беришган бўлса, озчилик эса иккинчисига тарафдор бўлса, бунда байъат аҳли ҳал ва ақднинг кўпчилиги байъат берган кишига бўлади. Бу кишининг биринчи бўлиб ёки иккинчи ё учинчи бўлиб байъат берилган киши бўлишининг фарқи йўқ. Чунки у аҳли ҳал ва ақднинг кўпчилиги берган байъат билан шаръан халифа деб эътибор қилинади. Ундан бошқаси Халифаликнинг бир бутунлигини сақлаб қолиш учун унга байъат бериши вожиб. Акс ҳолда мусулмонлар уни ўлдирадилар. Чунки халифалик битими кўпчилик мусулмонлар берган байъат билан тузилади. Шунинг учун агар мусулмонлардан бир киши номига битим тузилса у халифа бўлиб қолади, ундан бошқага байъат бериш ҳаром бўлади ва унга итоат қилиш ҳаммага вожиб бўлади. Лекин бошқарув воқелиги шундан иборатки, бошқарув ишлари қўлида бўлган аҳли ҳал ва ақднинг кўпчилиги одатда пойтахтда бўладилар. Чунки ҳокимиятнинг юқори даражадаги ишларини юритиш одатда пойтахтда кечади. Шунинг учун агар пойтахт аҳли, яъни у ердаги аҳли ҳал ва ақд битта халифага байъат беришган бўлса, бир регион ёки бир неча регион аҳли эса бошқа бир халифага байъат беришса, бундай ҳолатда агар пойтахтда байъат олдинроқ берилган бўлса халифалик ўша кишининг ҳаққи бўлади. Чунки пойтахтдаги кишига берилган байъат аҳли ҳал ва ақднинг кўпчилиги унинг тарафида эканлигига далолат қилувчи қарина (далил, белги)дир. Бу ҳолатда байъат пойтахтдаги кишига берилади. Аммо агар ундан олдин регионлардаги кишига байъат берилган бўлса бу ҳолатда аҳли ҳал ва ақднинг кўпроқ ким томонида эканлиги аниқланади. Чунки регионлардагиларнинг байъатни олдинроқ беришгани пойтахтнинг кўпчилик унда эканига қарина эканлигини заифлаштириб қўяди. Қандай бўлмасин фақат битта халифа қолиши керак. Гарчи бу нарса халифалик битими боғланмаган кишига қарши уруш қилишга олиб келса ҳам.
41-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247
|